28.04.2020 19:48
5426
«Барселона» Неймарнинг трансферини имконсиз деб ҳисобламоқда

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар катта эҳтимол билан ёзда «Барселона»га қайтмайди.

L’Esportiu хабарига кўра, коронавирус пандемияси билан боғлиқ инқироздан сўнг, клубнинг трансфер бюджети кескин камайтирилади.

«Йилига 30 млн евро маош оладиган футболчини таклиф қилиш мантиққа зид бўларди. Клуб Неймарни қайтаришни истаяпти, аммо вазиятга совуққонлик билан ёндашсак, ёзда унинг қайтиши деярли имконсиз.

Катта эҳтимол билан Неймарнинг қайтиши эмас, балки Лаутаро Мартинес трансфери амалга ошиши мумкин», – деди «Барселона» раҳбарларидан бири.

«Барселона» молиявий инқирозга учраши туфайли, Неймарнинг қайтиши имконсиз. Бундай шароитда эътибор Лаутаро трансферига қаратилади», – деди клубдаги бошқа манба.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар