25.04.2020 21:22
27365
Стерлинг: «Фақат битта футболчидан либосини сўраган бўлардим»

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Раҳим Стерлинг фаолиятида фақат битта футболчи билан либос алмашишни орзу қилишини айтди. 

«Мен клублар либоси коллекционериман, аммо ҳали футболкаларни деворга осиш ниятим йўқ. Қачонлардир фаолиятимни якунласам, ўзим қарши тўп сурган энг яхши футболчилар футболкасини йиғиб, коллекция учун совринлар ва либослар хонасини ташкил қиламан.

Ҳозирда фақат битта футболчидан футболкасини сўраган бўлардим. Бу – Лионель Месси. «Барселона»га қарши ўйнаганимизда Неймар билан либосимизни алмаштиргандик. Адашмасам бу мен футболкамни алмашган биринчи ҳолат эди», - дейди Стерлинг.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар