25.04.2020 22:03
16435
«Барселона» бир шарт бажарилса, Неймар трансфери бўйича иш бошлайди

«Барселона» собиқ ҳужумчиси Неймарни қайтаришга тайёр.

AS хабарига кўра, бунинг учун бразилиялик футболчи «ПСЖ» раҳбариятига ҳамкорликни узайтирмоқчи эмаслигини айтиши шарт. Шундагина каталонияликлар фаол ҳаракатларни бошлаб юборишади.

Неймарнинг «ПСЖ» билан имзолаган шартномаси 2022 йил ёзигача мўлжалланган. Парижликлар унга 3 йиллик янги шартнома таклиф қилмоқда.

Трансфер амалга оширилган тақдирда ҳам, «Барселона» Неймар учун пул беролмайди. Чунки коронавирус пандемияси туфайли молиявий имкониятлари чегараланиб қолган. Каталонияликлар бразилиялик тўпурар  учун Самюэль Умтити, Усмон Дембеле, Антуан Гризманн, Филиппе Коутиньо, Нелсон Семеду ёки Иван Ракитични таклиф қилишмоқчи.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар