24.04.2020 17:43
7192
«Барселона» ва «Ювентус» футболчиларини ўзаро алмашмоқчи

«Барселона» ва «Ювентус» клуби ёзги трансфер ойнасида яриҳимоячиларини ўзаро алмашиши кутилмоқда, дейилади Mundo Deportivo нашрида.

Манбага кўра, «Барселона» ўз яримҳимоячиси Артурни Турин клуби яримҳимоячиси Миралем Пьянич билан алмашмоқчи. Икки клуб ушбу трансферлар борасида музокарани бошлаган. 

Олдинроқ босниялик яримҳимоячининг «Юве» бош мураббийи Маурицио Сарри билан муносабати совуқлашгани ҳақида хабар берилганди. Шу боис Миралем Пьянич клубни тарк этишга қарши эмас.

Маълумот учун, Пьяничнинг амалдаги шартномаси 2023 йилгача имзоланган бўлиб, футболчи ушбу мавсумда 22 ўйинда 3та голга муаллифлик қилган. Бразилиялик яримҳимоячи Артур эса «Барса» сафида 16 ўйинда майдонга тушиб, ўз номига 3та гол ёзиб қўйган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар