22.04.2020 06:57
9511
Сарри «Ювентус» раҳбариятидан собиқ шогирдини жамоага олиб келишни сўради

«Наполи» ҳужумчиси Дрис Мертенс фаолиятини «Ювентус»да давом эттириши мумкин, деб хабар беради Sport Mediaset.

Манбада айтилишича, Турин клубининг бош мураббийи Маурицио Сарри 32 ёшли бельгиялик футболчининг хизматларига шахсан қизиқмоқда ва раҳбариятдан уни жамоага олиб келишни сўраган. Мертенснинг Неапол клуби билан шартномаси муддати ёзда якунига етади.

Аввалроқ ҳужумчига «Монако» ва «Челси» клублари ҳам қизиқиш билдираётганлиги ҳақида айтилганди. 

Эслатиб ўтамиз, Мертенс Сарри учун бегона эмас. Улар «Наполи»да бирга ишлашган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар