22.04.2020 23:54
19311
Теглар
Садио Маненинг «Реал»га ўтмоқчилиги сабаби маълум

«Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане фаолиятини Мадриднинг «Реал» клубида давом эттирмоқчи. 28 ёшли сенегаллик форварднинг Юрген Клопп билан муносабати аввалгидек эмас, дея хабар бермоқда France Football.

Манбанинг ёзишича, «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клоппнинг 2019 йилда «Олтин тўп» учун курашда Виржил ван Дейкни қўллаб-қувватлашини оммага маълум қилганидан Садио Мане хафа бўлган. Ўшанда сўровномада Мане ван Дейк, Роналду ва Мессидан кейинги 4-ўринни эгаллаганди.

«Футболчи учун Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо сенегаллик футболчи «Реал» бош мураббийи Зинеддин Зидан қўл остида тўп суришни истамоқда. Франциялик мутахассис ҳам Манени ўз жамоасида кўрмоқчи», - дейилади манбада.

Маълумот учун, Маненинг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача имзоланган. Футболчининг трансфер баҳоси 120 млн еврога баҳоланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар