22.04.2020 12:11
6066
Пирло мураббийлик фаолиятини қандай жамоаларда бошламоқчилигини айтди 

«Ювентус» ва «Милан» клубларининг собиқ яримҳимоячиси Андреа Пирло қандай жамоаларда мураббий сифатида ишлашни истаётганини айтди. 

«Ёшларга қараганда катталар жамоалари билан ишлашни афзал кўраман. Бунга интилиш учун менга аниқ мақсад керак. Ўйиннинг адреналинини, ғалаба ёки мағлубият учун жавобгарликни ҳис қилишни хоҳлайман. Ёшлар жамоалари менга тўғри келади, деб ўйламайман. Бу ёқмайди. Мураббийлик фаолиятимни катталар жамоасида бошлашни хоҳлайман.

Конте ва Аллегри менга кўп нарсани ўргатишди. Аллегри жуда кўп ишларди, аммо аниқ тактик кўрсатмалар бермасди. Контенинг тактик ёндашувларидан сўнг мураббий бўлишни истаганман», – деб Пирлонинг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар