21.04.2020 19:28
22803
«Ливерпуль» етакчиси «Реал»га ўтмоқчи

«Ливерпуль» клуби ҳужумчиси Садио Мане Мадриднинг «Реал» клуби сафига ўтиш имкониятини кўриб чиқмоқда, дея ёзади France Football.

«Сенегаллик форвард ёзда Ла Лигага кўчиб ўтиши мумкин. «Қироллик клуби» ҳам «Ливерпуль» етакчиси борасида таклиф билан чиқишга тайёр. Аммо Англия клуби футболчининг трансфер баҳосини 150 миллион еврога баҳолаётгани боис, пандемия даврида жамоаларнинг келишувга эришишлари қийин деб ҳисобланмоқда», - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Маненинг мерсисайдлар билан шартномаси 2023 йилгача имзоланган. 28 ёшли футболчи жорий мавсум жами 38 ўйинда 18та гол киритиб, 12та ассист амалга оширган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар