20.04.2020 19:19
8394
Теглар
Сон Ҳён Мин Жанубий Кореяда ҳарбий хизматни бошлади

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Сон Ҳён Мин Жанубий Корея ҳарбийларининг ўқув-машғулот лагерига борди, деб хабар беради Daily Mail.

Аввалроқ 27 ёшли футболчи 2018 йилги Осиё ўйинларида ғалаба қозониб, 2 йиллик ҳарбий хизматдан озод қилинган эди. Аммо қонунга кўра, барибир 3 ҳафталик ҳарбий йиғинда иштирок этадиган бўлди.

Энди Сон ҳарбий лагерда ўқотар қуролларни ўрганади, ядро, биологик ва химия қуроллари бўйича билимини оширади. Шунингдек, 30 километрга маршда иштирок этади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар