20.04.2020 16:45
11929
«ПСЖ» ҳужумчисини «Ювентус»нинг икки футболчиси билан алмашмоқчи

«Пари Сен-Жермен» клуби ёзги трансфер ойнасида ҳужумчи Мауро Икардига «Ювентус»нинг икки футболчисини алмашмоқчи, дея хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.

«Ҳуқуқий жиҳатдан «Интер» клубига тегишли бўлган аргентиналик форвард Италияга қайтмоқчи эканлиги сабабли «ПСЖ» Икардини шартномада кўрсатилганидек 70 миллион еврога сотиб олиб, кейин унга талабгор бўлаётган «Ювентус»га трансфер қилишни режалаштирмоқда. Париж клуби Турин жамоасидан Икарди билан келишувга икки футболчи – яримҳимоячи Миралем Пьянич ва ҳимоячи Алекс Сандрони қўшишни сўрамоқчи», - дейилади хабарда.

Олдинроқ «Ювентус» ёзги трансфер ойнасида Пьянични трансферга қўйиши мумкинлиги ҳақида хабарлар янграганди. 

Маълумот учун, Икарди ушбу мавсумда парижликлар сафида жами 31 ўйинда 20та гол ва 4та голли узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар