19.04.2020 22:06
9158
Франциянинг барча даврларидаги энг яхши ўйинчиларидан иборат рамзий терма жамоа тузилди

Франциянинг L'Equipe нашри ўқувчилари миллий жамоанинг барча даврларидаги энг яхши ўйинчилардан рамзий терма жамоа тузилди.

Мухлисларга танлашлари учун ҳар бир позиция бўйича 4тадан футболчи тақдим этилди.

Эътиборлиси, рамзий жамоага ЖЧ-1998 ва Евро-2000да ғолиб бўлган таркибдан 9 нафар ўйинчи танланди. Ҳозирги футболчилардан фақат Килиан Мбаппе ўрин олди.

Дарвозабон: Фабьен Бартез;

Ҳимоячилар: Биксант Лизаразю, Марсель Десайи, Лоран Блан, Лилиан Тюрам;

Яримҳимоячилар: Патрик Виейра, Дидье Дешам, Мишель Платини, Зинедин Зидан;

Ҳужумчилар: Тьерри Анри, Килиан Мбаппе.

Бош мураббий сифатида миллий жамоани 2018 йилги жаҳон чемпионатида ғолибликка олиб борган Дидье Дешам танланди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар