18.04.2020 08:00
10597
«Реал» собиқ президенти: «Фергюсон Роналдуни «Барселона»га сотишни хоҳлаган»

«Реал» собиқ президенти Рамон Кальдерон португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг «Манчестер Юнайтед»дан «Барселона»га ўтиши мумкин бўлганини айтди.

«Криштиану билан 2007 ва 2008 йилларда музокаралар олиб бордик. Жуда қийин бўлган, чунки улар Роналдуни йўқотишни истамасдилар. Аммо футболчининг ўзи нимани хоҳлаётганини биларди. У «Реал»га қўшилмоқчи эди. 

Алекс Фергюсон Роналду билан хайрлашишни ва уни «Реал»га сотишни истамасди. Чунки биз «МЮ»дан кўра кўпроқ совринлар ютгандик. Шу сабабли сэр уни «Барселона»га таклиф қилди.

Каталонияликлар хурсанд бўлишди, аммо Роналду «Реал» олдидаги мажбуриятини тушунди. Шартнома имзоладик. Агар у ваъдасида турмаса, 30 млн евро тўлаши керак эди», – деб Кальдероннинг сўзларини келтиради AS.

Маълумот учун, Роналду «Реал»га 2009 йили 94 млн евро эвазига ўтган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар