18.04.2020 22:18
11166
Эронлик ҳужумчи учун Мадрид ва Лондон клуби кураш олиб бормоқда

Эрон миллий жамоаси ҳамда Россиянинг «Зенит» клуби ҳужумчиси Сардор Озмун янги мавсумни Европанинг етакчи чемпионатларидан бирида бошлаши мумкин. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, Санкт-Петербург клубининг 25 ёшли форварди учун Мадриднинг «Атлетико», Лондоннинг «Вест Ҳэм» ва Италиянинг «Наполи» клублари кураш олиб бормоқда. «Зенит» клуби эронлик ҳужумчисини 35 миллион еврога баҳолаётган бўлса-да, ҳозирги шароитда 25 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.

Маълумот учун, Сардор Озмун Эрон миллий жамоаси сафида жами 50 ўйинда 32та гол, «Зенит» сафида эса 45 ўйинда 26та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар