18.04.2020 21:12
1257
«Арсенал» футболчилари карантинда психолог билан мулоқот қилмоқда

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантинда футболчилар психолог билан мулоқот қилишаётганини айтди.

«Бизда психолог бор, у футболчиларни кузатиб, мулоқот қилиб боряпти. Шунингдек, бизга кўплаб одамлар далда бериб, хабар ва видеоларни жўнатмоқда. Уларни футболчиларга етказиб турибмиз.

Биз футболчилар билан яхши мулоқот қиляпмиз. Бу вақт менга уларни яхшироқ ўрганиш имкониятини берди. Биз муносабатларни яхшилаб, ўзаро тушунмовчиликларга барҳам бермоқчимиз», – деди Артета.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотига кўра, Буюк Британияда коронавирус юқтириб олганлар сони 115 мингдан ошган, улардан 16 мингга яқини вафот этган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар