17.04.2020 15:14
7574
Жасур Яхшибоев: «Пахтакор»га қайтишни хоҳламайман»

«Пахтакор» клубидан ижара асосида Беларусь чемпионатининг «Энергетик-БГУ» клубида тўп сураётган Жасур Яхшибоев ОФК расмий сайтига берган интервьюсида Тошкент клубига қайтмоқчи эмаслигини маълум қилди.

«Шкуриннинг ЦСКА клубига ўтгани? У аввалги мавсумда «Энергетик-БГУ»нинг тўпурари бўлганди. Менда ҳам бундай имконият бўлиши мумкин. Йил охиригача барқарор ўйин намойиш қилиб, голлар уришдан тўхтамасам кучли чемпионатга йўл олиш имкониятим бўлади. Зеро, ҳозирда Европада ҳам Беларусь чемпионатини кузатишмоқда. Асосий мақсадим Европага кетиш. «Пахтакор»га қайтишни хоҳламайман», - дейди ўзбекистонлик 22 ёшли яримҳимоячи.

Маълумот учун, Яхшибоев Беларусь Олий лигасининг дастлабки 4 турида 3та гол ва 2та голли узатмага муаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар