16.04.2020 20:08
5721
Сардор Озмунга А Серия ва АПЛ клублари қизиқмоқда

Россиянинг «Зенит» клуби ҳужумчиси Сардор Озмун Европанинг бир қатор клублари эътиборига тушди. Бу ҳақда Area Napoli хабар бермоқда.

Жумладан, «Наполи» клуби ўз ҳужумчиси Аркадиуш Милик билан хайрлашса, янги мавсум олдидан эронлик 25 ёшли ҳужумчининг трансфери борасида иш бошлайди. Неаполликлар Озмунни 15 миллион евро эвазига қўлга киритмоқчи, Санкт-Петербург клуби эса форварди учун 35 миллион евро нарх белгилаган. 

Манбанинг ёзишича, Озмунга шунингдек Англия Премьер-лигасида 3-ўринда бораётган «Лестер» ҳамда «Вест Ҳэм» ва «Эвертон» клублари ҳам қизиқиш билдирган. 

Маълумот учун, Сардор ушбу мавсумда «Зенит» сафида 21 ўйинда 10та гол ва 6та голли узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар