16.04.2020 13:40
6813
«ПСЖ» футболчиси «Арсенал» билан келишувга эришди

Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳимоячиси Лейвен Курзава мавсум якунида Париж клуби сафини тарк этадиган бўлди. Бу ҳақда Todofichajes хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, 27 ёшли футболчи парижликлар билан шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмади. Шу боис унинг мавсум якунида эркин агентга айланиши аниқлашган.

Курзава ҳозирга келиб «Арсенал» клуби билан шартнома борасида келишувга эришди. Франциялик ҳимоячи Лондон клуби билан 5 йиллик шартнома тузади. Футболчининг йиллик маоши маълум қилинмаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар