16.04.2020 18:38
9103
Погба 2012 йилда «МЮ»ни нега тарк этганлигини асл сабабини айтди

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба италиялик журналист Жанлуки Ди Марциога берган интервьюсида 2012 йилда Манчестер клубини тарк этганлиги асл сабабини айтди.

«Асосий масала Алекс Фергюсоннинг менга ишонч билдирмаганида эди. Ўшанда «Блэкберн»га қарши ўйин сўнгги томчи бўлди. Ўйин давомида майдонда бирорта ҳам яримҳимоячи қолмаганди, Пак Чжи Сун ва Рафаэл майдон марказига ўтказилди. Фергюсон менга машқ қилишни бошлашни сўраганди, майдонга туширишига умид қилгандим, аммо сэр мени туширмади. Бу менга жуда ёмон таъсир қилганди. Юрагим ёрилганди, гўё. Шу куни биз ютқазгандик. Ўшанда Патрис Эврага жамоадан кетишим ҳақида айтгандим, аммо бу осон бўлмаганди», - дея эслайди Погба.

Маълумот учун, Погба «МЮ»дан «Ювентус» сафига 1 миллион евро эвазига ўтган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар