15.04.2020 12:35
6292
Теглар
Гиггз: «Бекҳэм «Реал»га ўтган йили мен ҳам «МЮ»ни тарк этишга яқин эдим»

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ яримҳимоячиси Райан Гиггз фаолияти давомида манкунианликлар сафини тарк этишга яқин келган пайтларини эслади.

«Футболчи доим янги чақирувларни излайди. Ҳар мавсум бошида янги мақсадлар борлигини билардим: АПЛ ғолиблигини қўлга киритиш, чемпионликни ҳимоя қилиш, Чемпионлар Лигасига йўлланмага эга бўлиш.

Дэвид Бекҳэм 2003 йил ёзида жамоани тарк этганида, менинг «Интер»га кетишим ҳақида хабарлар тарқалди. 

Аввалги мавсумни яхши бошламагандим, аммо якунда ҳаммаси жойида эди. 2002/2003 йилги мавсумдан сўнг орамиздан бир футболчи жамоани тарк этиши ҳақида гаплар пайдо бўлди. Натижада Дэвид «Реал»га йўл олди. Аслида ўшанда клубни тарк этишга ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ эдим.

Аммо ҳеч қачон кетишни истамаганман. Ҳар йили менда мотивация бор эди, мен ўзим ўйнашни ёқтирган жамоанинг бир қисми эдим», – деб Гиггзнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар