14.04.2020 17:03
12068
Погба қайси икки футболчидан энг кўп ўрганганини айтди

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба фаолияти давомида ўйин жиҳатдан энг кўп кимлардан ўрганганлигини айтиб ўтди.

«Фаолиятим давомида Андреа Пирло ва Пол Скоулз сингари ажойиб футболчилар билан бирга тўп сурдим. Уларнинг ўйинини кузатиб кўп нарса ўрганиш мумкин эди. Тўғрисини айтаман, улардан кўп жиҳатларни ўзлаштирганман. Бу яримҳимоячиларнинг майдон марказидаги ҳаракатлари, ўйинни назорат қилиши, узатмаси, зарбаси идеал эди. Уларга етишишим учун ҳали кўп ишлашим керак. 

Дастлаб ҳужумчи эдим, кейин эса ўнлик нуқтасига ўтказишди. Кейин эса олтилик позициясини танлаб, ўз ўрнимни топдим. Яхшиямки, ўшанда мураббийлар мени марказий ҳимояга ўтказишмаган. Мен ҳар доим майдонда тўп билан бирга бўлишни истардим», – дея Погбанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.

Маълумот учун, Погба ёзда «МЮ» сафини тарк этиши кутилмоқда. Унга «Реал» ва «Ювентус» клублари даъвогарлик қилишмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар