13.04.2020 10:22
3271
Теглар
Ҳонда: «Уйда қолинг» деб айтиш осон, лекин одамларга молиявий кафолатлар керак»

Бразилиянинг «Ботафого» клубининг япониялик яримҳимоячиси Кейсуке Ҳонда коронавирус хавфи туфайли жорий этилган карантин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Уйда қолинг» деб айтиш осон. Ҳаёт ҳамма нарсадан устун эканлигини барча тушунади ва ҳеч ким хавф-хатарни қабул қилишни хоҳламайди. Аммо ҳукумат одамларга молиявий кафолатлар бериши керак», –деб ёзади Ҳонда «твиттер»даги саҳифасида.

Маълумот учун, Ҳонда «Ботафого» сафига эркин агент сифатида қўшилган. Унинг клуб билан шартномаси 2020 йил 31 декабргача мўлжалланган. 33 ёшли футболчи даолияти давомида «Витесс», «Милан», ЦСКА каби клубларда ўйнаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар