13.04.2020 14:49
2653
«Арсенал» футболчилари маошлари қисқаришига қарши чиқишди

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси футболчилари коронавирус пандемияси сабаб клуб томонидан жорий этилиши режалаштирилаётган инқирозга қарши дастурни қабул қилишмади, дея хабар бермоқда Mirror.

Манбанинг қайд этишича, клуб раҳбарияти футболчиларга агар жамоа мавсум якунларига кўра, еврокубоклардан ўрин олмаса йиллик маошларининг 12,5 фоизидан воз кечишни сўради. Европа лигасига йўлланма олинса маошлар қисқариши 7,5 %ни ташкил этиши, «Арсенал» Чемпионлар лигасига чиққан тақдирда эса футболчиларга маошлар тўлиқ ҳажмда тўланиши таклиф қилинди.

Бироқ барча футболчилар бир овозда клубнинг ушбу дастурдаги таклифини рад этишди. Уларнинг фикрича, клуб еврокубокларга чиқа олмаса, шусиз ҳам футболчилар маошларининг катта қисмини ташкил этадиган бонуслардан мосуво бўлишларини билдиришган.

Маълумот учун, «Арсенал» Премьер-лига 28-туридан кейин турнир жадвалида 40 очко жамғарган ҳолда 9-ўринни банд этиб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар