12.04.2020 22:19
11525
Теглар
Скоулз «МЮ»даги фаолияти давомида фақат битта клубдан таклиф олганлигини айтди

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ яримҳимоячиси Пол Скоулз фаолияти давомида фақатгина битта клубдан таклиф бўлганлигини эслади. Бу ҳақда у BBC’га берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Манчестердаги фаолиятим давомида менга ҳеч қачон бошқа клублардан бўлаётган қизиқишлар ҳақида гапиришмаган. Сэр Алекс Фергюсон биз билан бу мавзуда умуман гап очмасди. Бутун фаолиятим давомида фақат бир марта менга бошқа клубдан қизиқиш бўлган. Эсимда, Евро-2000дан кейин Брайан Робсоннинг собиқ агенти менга Италиянинг «Интер» клуби қизиқаётганлигини айтиб, А Серияга ўтишим ҳақида сўраган. Ишонасизми, бу фаолиятимдаги ягона таклиф қўнғироғи бўлган. Ўшандан кейин мен бу ҳақда ҳеч нарса эшитмаганман, мураббий ҳам ҳеч нарса демаган. Балки ўзим манчестерлик бўлганим, орзуимдаги клубда тўп сураётганлигим ва биз ҳар доим совринларга эга чиққанлигимиз учун бошқа клубга ўтиш ҳақида ҳаттоки ўйламагандирмиз.

Агарда клубга керак бўлмай қолган тақдиримда, хориждаги катта клубларга йўл олган бўлардим. Аммо фаолиятим давомида менда ҳеч қачон «Барселона», «Реал» ёки «Милан»га ўтиш ҳақида орзу ҳам бўлмаган. Биз Чемпионлар лигасини мунтазам ютмаган бўлсак-да, ушбу совринга эга чиққанлардан ҳеч қачон кучсиз бўлмаганмиз», - дея эслайди «Манчестер Юнайтед» собиқ яримҳимоячиси Пол Скоулз.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар