11.04.2020 19:56
7225
Яхшибоев жамоасининг Беларусь Олий лигасидаги ғалабали серияси бузилди

Беларусь Олий лигаси 4-тури доирасида сафарда «Торпедо-БелАЗ» меҳмони бўлган «Энергетик-БГУ» клуби чемпионатдаги илк мағлубиятни қарши олди.

Ўйинда асосий таркибда тушган ўзбекистонлик легионерлар Жасур Яхшибоев ва захирадан майдонга тушган Шаҳбоз Умаровларда шу куни гол уриш учун қатор имкониятларга юзага келган бўлса-да, мезбонлар бу борада омадлироқ чиқишди. Хачатурян ва Рамоснинг голлари «торпедочилар»га «талабалар» устидан ғалаба келтирди.

Натижада «Энергетик-БГУ»нинг кетма-кет уч ғалабали серияси ниҳоясига етди. Шунга қарамай, Минск жамоаси ҳозирча 9 очко билан пешқадамликни давом эттирмоқда.

Беларусь Олий лигаси. 4-тур
Торпедо-БелАЗ – Энергетик-БГУ - 2:0
Голлар: Хачатурян (55), Рамос (67).
Торпедо-БелАЗ: Бушма, Устинов, Бордачев, Яшин, Степанов, Афанасьев (Николаевич, 64), Хачатурян, Премудров, Габриэл Рамос, Антилевский, Горбачик (Юсов, 62).
Энергетик-БГУ: Садовский, Юдчиц (Гирц, 70), Сокол, Шкурдюк, Свирепа, Мавату, Носко, Жасур Яхшибоев, Совпель (Шаҳбоз Умаров, 59), Тве, Атеменг (Бакич, 46).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар