11.04.2020 19:45
9693
42 ёшли Буффон фаолияти борасида бир қарорга келди

Туриннинг «Ювентус» клуби билан амалдаги шартномаси ёзда ниҳоясига етадиган Жанлуижи Буффон кейинги фаолияти борасида бир қарорга келди.

Corriere della Sera нашрининг хабар беришича, италиялик 42 ёшли дарвозабон мавсум якунида фаолиятини якунлаш ниятида эмас. Жанлуиджи Буффон Турин клуби раҳбариятига шартномани яна бир йилга узайтиришга рози эканлигини маълум қилган. «Ювентус» клуби ҳам жамоанинг энг фахрий аъзоси билан амалдаги шартномани яна бир йилга узайтиришни истамоқда.  

Маълумот учун, Буффон жорий мавсумда клуби сафида А Серия доирасида 7 ўйинда майдонга тушган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар