10.04.2020 09:52
5117
Теглар
Сенегаллик собиқ футболчи: «Мане «Олтин тўп»ни қўлга киритмоқчи бўлса, «Ливерпуль»дан кетиши керак»

Сенегал миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Диоманси Камара «Ливерпуль»даги ҳамюрти Садио Маненинг келажаги ҳақида гапирди.

«Агар Мане «Олтин тўп»ни қўлга киритишни истаса, «Ливерпуль»ни тарк этишига тўғри келиши мумкин. Чунки жамоа уни яхши томондан кўрсата олмаяпти. Гарчи Мане ва Салоҳ ғолибликка лойиқ бўлишса-да, одамлар ван Дейкка овоз беришяпти.

Садио шу руҳда давом этиши керак, чунки у «Олтин тўп»дан унчалик узоқ эмас. Эҳтимол, у бу йили ғолибликка лойиқдир», – деб Камаранинг сўзларини келтиради ESPN UK.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар