10.04.2020 12:53
4550
Неймарнинг маоши 50 фоизга қисқартирилиши мумкин

Франция профессионал футболчилари ассоциацияси (UNFP) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан Лига 1 футболчиларининг маошини қисқартириш бўйича келишувга эришди.

Айни пайтда Canal+ ва beIN Sports телеканаллари клубларга апрель ойининг телетрансляция ҳуқуқи пулини тўлашдан бош тортган. Бу эса клубларнинг молиявий аҳволини оғирлаштирган.

ESPN хабарига кўра, бундай шароитда UNFP ойига 10-20 минг евро олувчи футболчиларнинг маошини 20 фоизга, 20-50 минг евро олувчиларникини 30 фоизга, 50-100 минг евро олувчиларникини 40 фоизга, 100 минг евродан ортиқ олувчиларникини 50 фоизга қисқартиришни тавсия қилмоқда.

Бу тавсиялар 10 минг евродан кам миқдорда маош олувчи футболчиларга тааллуқли эмас.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» ҳужумчиси Неймар йилига 31,6 млн евро, ойига 2,6 млн евро маош олади. Бу дунёдаги энг кўп маош олувчи футболчилар ҳисобланмиш Лионель Месси («Барселона») ва Криштиану Роналдудан («Ювентус») кейинги учинчи кўрсаткич.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар