09.04.2020 20:50
36953
Теглар
Мессининг ўрнини эгаллай оладиган ягона футболчи айтилди

«Барселона» клуби тарбияланувчилари Тиаго Алькантара ва Рафиньининг отаси, футбол агенти саналмиш Мазиньони айтишича, Мессининг «Барса»даги ўрнини фақатгина Неймар билинтирмаслиги мумкин.

«Неймар «Барселона» сафига келиб қўшилса, бутун жамоа хурсанд бўларди. У Месси учун ҳақиқий ўринбосар. Неймар Леонинг ўрнини эгаллай оладиган дунёдаги ягона футболчи. Айни пайтда бошқа даъвогар кўрмаяпман.

Рафинья ва Тиаго ҳам Каталонияга қайтишга йўқ демасди. Ахир, улар анчадан буён бошқа клубларда тўп суришмоқда. Агар улар «Барселона»га керак бўлишса, қайтиш амалга ошиши мумкин», – дейди Мазиньо Mundo Deportivo нашрига.

Маълумот учун, Неймар 2013-2017 йиллар давомида «Барселона»да Месси билан бирга тўп сурган. Бразилиялик ҳужумчи ушбу мавсумда Париж клуби сафида 15 ўйинда 13та гол ва 6та голли узатмага муаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар