09.04.2020 17:55
6801
Теглар
Мане: «Манчестер Юнайтед»га ўтиш ҳақида кўпроқ ўйлагандим»

«Ливерпуль» ҳужумкор яримҳимоячиси Садио Мане 2016 йилда «Манчестер Юнайтед» сафига ўтишга жуда яқин эканлиги, аммо сўнгги паллада «Ливерпул»га ўтганлигини маълум қилди.

«Ўшанда «Манчестер Юнайтед» сафига ўтиш ҳақида кўпроқ ўйлагандим. «Саутҳемптон»да мени асосий таркибдан захирага ўтқазишгач, мен учун қийин дамлар бошланганди. Ёдимда, ким бўлса ҳам менга қўнғироқ қилиб, жамоасига таклиф этишига интизор бўлганман. Кейинчалик Клоппдан таклиф тушганди ва бундан хурсанд бўлгандим.

«Манчестер Юнайтед»га ўтишга жуда яқин эдим. Улар билан учрашиб, айрим шартларни гаплашиб ҳам олгандик. Уларнинг таклифини қабул қилаётганимда, ўша ҳафтанинг ўзида Клопп ҳам менга қўнғироқ қилганди ва якунда «Ливерпул»га ўтгандим», - дея эслайди Садио Мане The Times’га берган интервьюсида.

Олдинроқ, сенегаллик футболчи коронавирус пандемияси сабабли мавсум якунига етказилмай, «Ливерпул»га чемпионлик тақдим этилмаса, буни тўғри тушунишини айтиб ўтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар