08.04.2020 21:07
2065
«Наполи»даги молиявий инқироз сабабли ходимлар ишдан бўшатилди

«Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис коронавирус пандемияси туфайли юзага келган молиявий инқироз сабабли, 30 ходимни 2 ойга ишдан бўшатди.

Sport Mediaset хабарига кўра, мулозим молиявий аҳволни яхшилаш мақсадида футболчилар маошини ҳам қисқартирмоқчи. Аммо бу борадаги музокаралар ҳали бошланмаган.

Бундан ташқари, клуб ходимлари ва футболчилар март ойидан бери маош олмаган бўлса-да, Де Лаурентис баъзи жарималарни зудлик билан ундириб олишга кўрсатма берган. Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида футболчилар президент топшириғини бажармагани, яъни клуб қароргоҳида «қамалиб» олмагани сабабли 2 млн евро миқдорида жаримага тортилган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар