07.04.2020 20:40
7139
Жасур Яхшибоев Беларусь Олий лигаси 3-турида ҳам эътироф этилди

Беларусь Олий лигаси 3-тури якунларига кўра, тур рамзий жамоаси эълон қилинди.

«Энергетик-БГУ» клуби сафида кетма-кет 3-ўйинда ҳам самарали ҳаракати билан ёдда қолган ўзбекистонлик яримҳимоячи Жасур Яхшибоев жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. 

Яхшибоев битта гол ва битта узатмага муаллифлик қилган баҳсда «талабалар» «Минск» клуби устидан 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Натижада Яхшибоев 3-турда ҳам Беларусь Олий лигаси рамзий жамоасидан жой олди.

Маълумот учун, «Энергетик-БГУ» клуби уч ўйиндан кейин 3 ғалаба билан 9 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 

Беларусь Олий лигаси 3-тур рамзий жамоаси:

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар