Бугун, 5 апрель куни Беларусь Олий лигасида 3-тур ўйинлари ўтказилса, Тожикистон Олий лигасида чемпионат ўйинларига старт берилади.
Ҳамюртларимиз Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров тўп сураётган «Энергетик-БГУ» ўз майдонида «Минск» жамоасига қарши майдонга тушади. Ўйин соат 16:00да бошланади.
Тожикистон Олий лигаси доирасида эса 5 нафар ўзбекистонлик легионер тўп сураётган «Файзқанд» жамоаси Душанбеда «Локомотив-Помир» меҳмони бўлади. Шу куни Тоҳиржон Мўминов устозлигидаги жамоада Жасур Ашуров, Жасур Қурбонов, Азиз Муродов, Азизжон Зарипов ва Дилшод Баратовлар легионер сифатидаги илк ўйинларини ўтказишади. 16:00да бошланадиган ўйин сунъий йўлдош орқали Тожикистоннинг «Varzish Sport» очиқ телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Бу ўйин билан параллель равишда 1-турнинг «Кўктош» – «Регар-ТадАЗ» ўйини ҳам ўтказилади. Раҳматулло Фузайлов бош мураббийлигидаги «Кўктош» жамоаси сафида Бунёд Шодиев, Муҳиддин Одилов ва Аббос Икромовлар тўп суришса, Ўктам Сатторов қўл остидаги «Регар-ТадАЗ»да уч нафар ўзбекистонлик - Жалил Кимсанов, Фаррух Нурлибоев ва Сардор Эминовлар майдонга тушишлари кутилмоқда. Бу баҳс ҳам 16:00да бошланиб Тожикистоннинг «Футбол HD» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Шунингдек, «Хатлон» – «Истаравшан» ўйинида меҳмонлар сафида ўзбекистонлик 4 нафар футболчи Шаҳзод Шамсиддинов, Тўлқинжон Умаров, Саиддостон Фозилов ва Зуфаржон Акбаралиевлар майдонга тушишилари мумкин.
5 апрель (якшанба)
Беларусь Олий лигаси. 3-тур. 16:00
Энергетик-БГУ – Минск
5 апрель (якшанба)
Тожикстон Олий лигаси. 1-тур. 16:00
«Локомотив-Помир» – «Файзқанд»
«Кўктош» – «Регар-ТадАЗ»
«Хатлон» – «Истаравшан».