05.04.2020 18:16
8865
Беларусь Олий лигаси. Яхшибоевдан гол, «Энергетик-БГУ» пешқадамга айланди

Беларусь Олий лигаси 3-тури доирасида ўзбекистонлик футболчилар тўп сураётган «Энергетик-БГУ» клуби кетма-кет 3-ғалабасига эришди.

Бу сафар ўз майдонида «Минск» клубини қабул қилган «энергетикчилар» ишончли ҳисобда зафар қучишди. 21-дақиқада Яхшибоев бошлаб берган ҳужумни Носко якунига етказиб ҳисобни очган бўлса, 90+2-дақиқада Жасур Яхшибоевнинг ўзи мавсумдаги 3-голи билан жамоасининг муҳим ғалабасига ҳисса қўшди – 2:0.

Шу куни яна бир легионеримиз Шаҳбоз Умаров ҳам захирадан майдонга тушди.

Чемпионатни кетма-кет 3-ғалаба билан бошлаган «Энергетик-БГУ» клуби 9 очко билан Беларусь Олий лигасида пешқадамга айланиб олишди.

Беларусь Олий лигаси. 3-тур.
5 апрель (якшанба) 
Энергетик-БГУ – Минск 2:0

Голлар: 1:0 – 21 Носко, 90 Яхшибоев.
Энергетик-БГУ – Садовский, Сокол, Шкурдюк, Свирепа, Мавату, Носко, Жасур Яхшибоев, Гирс (Юдчиц, 46), Тве, Мусаханян, Атеменг (Шаҳбоз Умаров, 75).
Минск – Леонов, Залеский, Прищепа (Васильев, 77), Чаговец, Насибулин, Шрамченко, Васильев (Остроух, 36), Яроцкий, Сазончик, Хващинский, Грибовский.
Четлатиш: Мусаханян (70, "Э").

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар