05.04.2020 20:14
4745
«Арсенал» «МЮ» футболчисига қизиқмоқда

Лондоннинг «Арсенал» клуби ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи.

The Athletic’нинг хабарига кўра, «Арсенал» клуби бош мураббийи Микел Артета янги мавсум олдидан ўз сафини «Манчестер Юнайтед» клуби футболчиси Жесси Лингард билан тўлдирмоқчи. «МЮ» сафига Бруно Фернандеш келиб қўшилгач, асосий таркибдаги ўрнини буткул йўқотган Англия миллий жамоаси яримҳимоячисига Лондон клуби асосий таркибдан жой ажратмоқчи. 

Маълумот учун, 27 ёшли хавбек яқинда Мино Райола билан шартнома тузгач, «Манчестер Юнайтед» билан муносабати яхши бўлмаган агент Лингардга янги жамоа излашини маълум қилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар