02.04.2020 17:28
8288
Теглар
Сон Жанубий Кореядаги ҳарбий йиғинга чақирилди

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Сон Ҳён Мин коронавирус пандемияси туфайли Англияни тарк этиб ватанига йўл олди.

The Sun хабарига кўра, 27 ёшли футболчи Жанубий Кореяда 4 ҳафталик ҳарбий йиғинга чақирилди. Айни пайтда Сон жароҳатидан тўлиқ тикланиб олган ва ҳарбий машғулотларда қатнаша олади.

Жанубий Корея қонунларига кўра, ҳар бир эркак 28 ёшгача ҳарбий хизматдан ўтиши шарт. У 21 ой давом этади. Аммо Сон Жанубий Корея ёшлар жамоаси билан Осиё ўйинларида ғолиб чиққан. Бу эса унга ҳарбий хизматдан озод бўлиш имконини беради. Шундай бўлса-да, Сон қисқа муддатли ҳарбий йиғинни ўташга мажбур.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар