01.04.2020 15:20
5295
Жасур Яхшибоев март ойи лауреатига айланди

Янги мавсумни легионер сифатида Беларусь чемпионатида бошлаган ўзбекистонлик футболчи Жасур Яхшибоев дастлабки ойдаёқ эътирофга сазовор бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Беларусь Олий лигасининг дастлабки икки турида икки гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилиб, клуби «Энергетик БГУ» билан икки ғалабага эришган Жасур Яхшибоев клуб мухлислари ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Маълумот учун, ҳамюртимиз тўп сураётган Минск жамоаси Беларусь чемпионати 2-туридан кейин турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар