31.03.2020 10:21
8020
Ван Перси Фергюсоннинг тартиб-интизомга эътибори ҳақида қизиқ воқеани айтиб берди

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Робин ван Перси манкунианликларнинг афсонавий мураббийи Алекс Фергюсоннинг методикаси ҳақида гапирди.

«Сер Алекс Фергюсон тартиб-интизом ўрнатишда чора кўришни биларди. Дебют мавсумимда апрель ойида «Манчестер Сити»дан 15 очко олдинда эдик. «Шаҳарликлар» билан бўладиган баҳсда ғалаба қозонсак, фарқни 18 очкога етказардик. Аммо ютқазиб қўйдик ва фарқ 12тага қисқарди. 

Бундай ҳолатда ҳамма мураббийлар ҳам фожиа ясамайди. Аммо Фергюсон ғазабда эди. 

Мағлубиятга қарамай, ўша тунда 2 футболчи дам олишга қарор қилишган. Эртаси куни босс кийиниш хонасига кириб, ўйинчиларнинг тунги сайрлари пайтида олинган суратларини кўрсатган ва бутун жамоага шундай деган: «Агар унвонни қўлдан чиқарсак, бунга икки аҳмоқнинг тунда сайр қилгани сабаб бўлади». Унинг жаҳли чиққанди», –деб ван Персининг сўзларини келтиради So Foot.

Маълумот учун, «МЮ» ўша мавсумда 20-бор АПЛ ғолиблигини қўлга киритганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар