30.03.2020 14:59
5797
Жорже Мендеш: «МЮ» Роналду учун идеал клуб эди» 

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш мижозининг «Спортинг»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтган вақтларни ёдга олди.

«Мен ҳар доим трансферлардаги энг муҳим жиҳат мураббий эканини таъкидлаб келганман.

Роналдуни кўплаб клублар сотиб олмоқчи эди, аммо улар уни яна «Спортинг»га ижарага бермоқчи бўлишган. Фақатгина сэр Алекс Фергюсон уни дарҳол сотиб олишни хоҳлаганди. Шундан сўнг мен ҳеч иккиланмасдан қарор қабул қилганман, чунки «Манчестер Юнайтед» у учун идеал клуб эди», – деб Мендешнинг сўзларидан иқтибос келтиради Daily Mail.

Эслатиб ўтамиз, Роналду «қизил иблислар» сафида 2003-2009 йилларда тўп тепган. У шу вақт давомида 292та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 118 бор ишғол этган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар