29.03.2020 22:02
2370
Обамеянг «Арсенал» билан келишиб олиши мумкин

Ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг «Арсенал» билан янги шартнома имзолаши мумкин.

Goal хабарига кўра, «Эмирейтс»да қолиш учун габонлик футболчи лондонликлар таклифини қабул қилишга тайёр. Янги битимнинг молиявий шартлари маълум қилинмаган.

30 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2021 йил ёзигача мўлжалланган. Агар у «Арсенал» билан янги шартномани имзоламаса, эркин агент мақомида клубни тарк этиши мумкин бўлади.

Аввалроқ, «Барселона» ва «Манчестер Юнайтед» клублари Обамеянг билан боғлиқ вазиятни кузатаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар