27.03.2020 21:13
4698
«Лацио» Иммобиле борасида бир қарорга келди

Италиянинг «Лацио» клуби ҳужумчи Чиро Иммобиле билан шартномани узайтирмоқчи, дея хабар беради Calciomercato.

Манбага кўра, томонлар амалдаги шартномани 2025 йилгача узайтиришмоқчи. Келишувга янги бандларнинг киритилиши ҳам кўзда тутилган. Унга кўра, футболчининг муваффақиятли ўйинига қараб турли бонуслар қўшилиб бораверади.

Аввалроқ 30 ёшли форвардга «Эвертон» ва «Наполи» клублари қизиқиш билдиргани тўғрисида хабарлар тарқалганди. 

Маълумот учун, «Лацио» сафига 2016 йилда қўшилган Иммобиле жорий мавсумда А Сериянинг 26та ўйинида 27та гол урди ва 7та голга ассистентлик қилди. У ушбу натижаси билан тўпурарлар  рўйхатида 1-ўринда бормоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилда ўз ниҳоясига етади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар