«Арсенал»нинг собиқ яримҳимоячиси Эммануэль Пети ҳозирги «Ливерпуль» билан 2003-2004 йили бирорта мағлубиятга учрамай, АПЛда ғолиб бўлган «тўпчилар»ни таққослади.
«Cобиқ жамоадошларимни жуда ҳурмат қиламан, лекин «Ливерпуль»нинг сўнгги 2 йил ичида кўрсатган ўйинларига қарасам…
Одамлар «Ливерпуль»га ҳозир жиддий эътибор беришмоқда, чунки улар ўтган йили Чемпионлар Лигасини ютишди. Лекин улар аслида охирги 2-3 йил ичида шундай ўйнашмоқда.
Иккала жамоа ҳам тарихда қолади, аммо мен бу «Ливерпуль»да ўзгача бир нарса кўрмоқдаман. 2003-2004 йилги «Арсенал»га қараганимда худди шундай таассурот олганимни эслай олмайман. «Ливерпуль» менда кўпроқ таассурот қолдирди», – деб франциялик собиқ футболчининг сўзларини келтиради Mirror.
Маълумот ўрнида, Пети «Арсенал»да 1997 йилдан 2000 йилгача ўйнаган.