24.03.2020 08:12
1533
Мартинелли: «Чемпионлар Лигасини ютишни ва «Арсенал» афсонасига айланишни истайман»

«Арсенал» ҳужумчиси Габриэл Мартинелли ўзининг мақсадлари ҳақида гапирди.

«Арсенал» мухлисларини хурсанд қилиш учун Чемпионлар Лигаси ва АПЛни ютишни хоҳлайман.

Улар энг яхшиларига лойиқдирлар. Нафақат мухлислар, клуб ходимлари ҳам. «Арсенал»нинг мен учун қилган барча ишлари учун жавоб бераман ва натижада «тўпчилар»нинг афсонасига айланаман», – деб Мартинеллининг сўзларини келтиради FourFourTwo.

Маълумот учун, 18 ёшли бразилиялик бу мавсумда АПЛда 14та ўйин ўтказиб, 3та гол урди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар