23.03.2020 18:51
7625
Теглар
«Арсенал» ёзда 5 нафар футболчиси билан хайрлашади

«Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета 5 нафар футболчининг хизматига эҳтиёж сезмаяпти.

Daily Mail хабарига кўра, улар – ҳимоячилар Шкодран Мустафи, Сократис Папастатопулос ва Сеад Колашинац, шунингдек, яримҳимоячилар Муҳаммад Ан-Наний ва Генрих Мхитарян. Катта эҳтимол билан бу футболчилар ёзда трансферга қўйилади.

Англия Премьер-Лигасининг бу мавсумида «Арсенал» 28та ўйиндан кейин 40 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди. Айни пайтда жамоа коронавирус пандемияси туфайли машғулотларни тўхтатган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар