21.03.2020 11:33
2563
Стив Макманаман: «Салоҳ ва Мане «Реал» ёки «Барселона»га ўтади, деб ўйламайман»

«Ливерпуль» ва «Реал»нинг собиқ футболчиси Стив Макманаман Мерсисайд клуби ҳужумчилари Муҳаммад Салоҳ ва Садио Маненинг Ла Лига грандларига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

«Бу мавсумда Чемпионлар Лигаси қандай якунланишидан қатъи назар, инглиз жамоалари – дунёда энг яхшилари, «Реал» ва «Барселона» эмас. Испан грандлари муваффақиятсизликка учрамоқдалар ва янги ўйинчилар билан таркибни кучайтиришмоқчи. Шунга қарамай, Салоҳ ва Мане «Реал» ёки «Барселона»га ўтади, деб ўйламайман», – деб Макманаманнинг сўзларини келтиради HorseRacing.

Маълумот учун, бу мавсумда Салоҳ 18та гол уриб, 12та голга ассистентлик қилди. Мане эса 20та тўп киритиб, 9та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар