21.03.2020 14:48
8122
Теглар
«Реал» Сон Ҳён Минни сотиб  олмоқчи

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби ҳужумчиси Сон Ҳён Мин «Реал» қизиқиш доираларига тушган, дея хабар бермоқда Goal нашри.

Манбанинг хабарига кўра, клуб раҳбарияти ҳужумчи Лука Йовичнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. Шу боис, унинг ўрнига ёзги трансферлар вақтида осиёлик футболчини олиб келиш мақсад қилинган. «Реал» Сон учун 80 млн евро тўламоқчилиги айтилмоқда.

Маълумот учун, 27 ёшли Сон ушбу мавсумда Англия Премьер-лигасининг 21та ўйинида 9та гол урди ва 8та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар