21.03.2020 10:35
6615
Левандовски: «Роналду мени «Реал»га чақирган»

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Криштиану Роналду «Реал»да ўйнаган пайтида уни Мадрид клубига таклиф этгани хақида гапирди.

«Роналду? Ҳа, у мени чақирганди. Умуман олганда, Германиядан ташқаридаги топ-клубларга ўтишим мумкин эди. Аммо бу мен учун ҳеч қачон муҳим бўлмаган. Қаерда ўйнашимдан қатъи назар, максимал даражага чиқа олганман», – деб польшалик ҳужумчининг сўзларини  келтиради SportBild.

Левандовски «Бавария»га 2014 йили «Боруссия» Дортмунддан ўтган. У бу мавсумда Бундеслигада 23та ўйинда 25та тўп киритди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар