19.03.2020 15:57
7333
«Челси» ва «Ювентус» етакчи яримҳимоячиларини ўзаро алмаштирмоқчи

Лондоннинг «Челси» клуби яримҳимоячиси Жоржиньо яна Италия А Сериясига қайтиши мумкин, дея хабар бермоқда Calciomercato.

«Лондон клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ёзда жамоанинг яримҳимоя чизиғини «Ювентус» плеймейкери Миралем Пьянич билан кучайтиришни мақсад қилган. Турин клуби эса босниялик футболчини бир шарт билан қўйиб юбормоқчи: «Юве» бош мураббийи Маурицио Сарри Пьянич ўрнига «Наполи» ва «Челси»даги собиқ шогирди Жоржиньони яна А Серияга олиб келиш ниятида», - дейилади манбада.

Маълум бўлишича, «Челси» ушбу шартга рози, фақат трансфер учун қўшимча тўлов эмас, футболчиларни ўзаро алмаштиришни истамоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар