17.03.2020 16:32
16295
Теглар
ОФК ОЧЛ борасида «Пахтакор»га расмий хабар жўнатди

«ОФК биз иштирок этаётган минтақада Чемпионлар лигасининг 4-тур учрашувлари кечиктирилгани ҳақида расмий хабар йўллади», - дея ёзмоқда «Пахтакор» клуби матбуот хизмати. 

«Унга кўра, гуруҳимиздан ўрин олган 4-тур беллашувлари 6 апрель куни бўлиб ўтмайди. Кечиктирилган баҳсларнинг қачон бўлиб ўтиши ҳақида ОФК кейинроқ маълум қилади. 6 апрель куни «Пахтакор» Тошкентда Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоасини қабул қилиши керак эди. Бироқ жаҳон бўйлаб тарқалган коронавирус пандемияси сабабли ўйин қолдирилди. Ҳозирча гуруҳ босқичининг кечиктирилган беллашувлари қачон бўлиб ўтиши борасида бир қарорга келинмади. Фақат май ойида ўтиши керак бўлган нимчорак финал баҳслари эндиликда 17-18 ва 24-25 август кунлари ўтказилиши белгиланди. Шу тариқа чорак финал сентябрь, ярим финал ўйинлари эса октябрда бўлиб ўтади. Финал учрашувлари муддати ноябрда белгиланган ҳолатида қолмоқда» - дейилади хабарда.

Маълумот учун, «Пахтакор» ўтган икки турда 6 очко жамғарган ҳолда ўз гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар