15.03.2020 21:50
1996
«Наполи» Милик билан келиша олмаяпти

«Наполи» ёзда ҳужумчиси Аркадиуш Миликни сотиб юбориши мумкин, деб ёзади La Gazzetta dello Sport.

Манбага кўра, польшалик футболчи ва неаполликлар ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган. 

26 ёшли Милик билан тузилган шартнома муддати 2021 йилда ниҳоясига етади. Ҳужумчи текинга кетиб қолмаслиги учун «Наполи» уни келаётган ёзда сотиб юборишни мақсад қилган.

Бу мавсумда Милик А Серияда 16та ўйин ўтказиб, 9та гол урди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар