13.03.2020 13:18
2781
«Арсенал» «ПСЖ» ҳимоячисини сотиб олмоқчи

«ПСЖ» ҳимоячиси Левен Курзава ёзда «Арсенал» сафига ўтиши мумкин, дея хабар беради Daily Mirror нашри.

Манбада қайд этилишича, Лондон клуби 27 ёшли франциялик футболчини ёзги трансферлар вақтида ўз сафига қўшиб олмоқчи. «Тўпчилар» қишда ҳам ҳимоячини сотиб олмоқчи бўлишган, бироқ трансфер амалга ошмаганди.

Жорий мавсумда Курзава Франция чемпионати баҳсларида 14 ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва шунча голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар